май 10, 2023 13:29 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ раҳбари: Эрон, Россия, Туркия ва Суриянинг 4 томонлама учрашуви аҳамиятлидир
    Россия ТИВ раҳбари: Эрон, Россия, Туркия ва Суриянинг 4 томонлама учрашуви аҳамиятлидир

Россия ТИВ раҳбари Эрон Ислом Республикаси, Россия, Туркия ва Сурия ТИВ раҳбарларининг 4 томонлама учрашувининг жуда муҳимлигини таъкиддлаб, Анқара ва Дамашқ ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш учун йўл харитасини ишлаб чиқишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча бугун Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  4 томонлама бу учрашувни жуда муҳим эканлигини баён этиб, биз бу натижага эришиш учун тинимсиз олдинга ҳаракат қилдик деб изоҳлади.

У шунингдек қўшма 4 томонлама  йиғилишда Туркия ва Сурия вакилларининг иштирок этиши ҳақида ҳам гапириб, Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнининг бошланиши бу минтақа ва умуман Ғарбий Осиё ҳолатига ва вазиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жаарёни  Сурия инқирозини ҳал қилиш учун "Остона" формати учну янги имкониятларр очмоқда деб эълон қилди.

Сергей Лавров сўзларининг бошқа қисимда, Анқара ва Дамашқ ҳукуматларининг муносабатларини нормаллаштириш жараёни кўринишидаги йўл харитасини тайёрлашга даъват қилди.

Лавров ўз сўзларида Сурия масалалари ечими режаси Туркия, Сурия, Эрон Ислом Республикаси ва Россиянинг бўлажак йиғилиши учун тайёрланиб кейин бу давлатларнинг президентларига тақдим этилади деб таъкидлади.

Сурия инқирози  2011 йилда бошланди. Айрим давлатлар жумладан Туркия ҳукумати Суря ҳукуматининг мухолифларини қўллаб -қувватлади аммо Эрон ва Россия  террорчилага қарши курашда Дамашқ давлатини ҳимоя қилган икки мамлакат бўлди.

Ёрлиқ