май 11, 2023 10:27 Asia/Tashkent
  • Москва саммитида қатнашчилари Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни таькидладалар
    Москва саммитида қатнашчилари Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни таькидладалар

Эрон, Россия, Сурия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Москвадаги йиғилишда Суриянинг ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатиш ва Туркия-Сурия муносабатларини ривожлантириш учун йўл харитасини ишлаб чиқишга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча, 10-май, чоршанба куни Москвада Эрон Ислом Республикаси, Россия, Сурия ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг Сурия бўйича биринчи тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув якунида тўрт давлатнинг қўшма баёноти эьлон қилинди.

Бу баёнотда айтилишича:10 май куни Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён, Сурия ташқи ишлар вазири Файсал ал-Мақдод ва Туркия ташқи ишлар вазири Чавушўғли учрашди.

Ушбу баёнотга кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюцияси ва Остона жараёнидаги расмий баёнотларга кўра, иштирокчилар Суриянинг ҳудудий яхлитлиги, бу давлат ички ишларига аралашмаслик ва терроризм, сепаратизм ва экстремизмнинг барча кўринишларига қарши курашга содиқликларини яна бир бор тасдиқладилар. 

Сурияликларнинг ихтиёрий, хавфсиз ва муносиб равишда ўз юртларига қайтиши ҳамда урушдан кейинги тикланишига кўмаклашиш мақсадида Сурияга халқаро ёрдамни ошириш муҳимлигига урғу бриш бу учрашувда таькидланган яна бир масаладир.

Иштирокчилар, шунингдек, ташқи ишлар вазир ўринбосарлари тўрт давлатнинг мудофаа вазирликлари ва разведка бошлиқлари билан мувофиқлашган ҳолда Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун йўл харитасини ишлаб чиқиш вазифасини ўз зиммаларига олишлари кераклиги ҳақида келишиб олдилар.

Ушбу баёнотда қайд этилган:Ташқи ишлар вазирлари ижобий ва конструктив муҳитда муҳокама қилдилар ва юқори даражадаги техник музокаралар ва алоқалар ушбу тўрт томонлама форматда келгуси даврда ҳам давом этишига келишиб олдилар.

Ёрлиқ