май 12, 2023 13:50 Asia/Tashkent
  • Покистон собиқ Бош вазири -Имрон Хон қаттиқ хавфсизлик чоралар остида Покистон Олий судига олиб келинди
    Покистон собиқ Бош вазири -Имрон Хон қаттиқ хавфсизлик чоралар остида Покистон Олий судига олиб келинди

Имрон Хон қаттиқ хавфсизлик чоралари остида Исломободдаги олий судга келди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Покстоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон коррупция иши бўйича ҳибсга олинди.

Бугун Покистон Олий суди қарори билан Имрон Хоннинг унга қарши очилган коррупция делоси бўйича шикояти кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Хабарга асосан Покистон собиқ Бош вазири тарафдорлари у билан бирдамлик белгиси сифатида маҳкама ёнида тўпланган.

Бундан олдин Покистон Оли суди Имрон Хоннинг коррупцияга қарши кураш департементи томонидан ҳибсга олингани ноқонуний эканлигини маълум қилганди.

Шунингдек Покистон Олий суди Имрон Хонни зудлик билан озод этилишини буюрди.

Покистон мамлакати полицияси ҳам бу мамлакат Исломободда фавқулода ҳолат жорий этди.

Имрон Хоннинг қўлга олиниши Покистоннинг турли минтақаларида шиддатли намойишлар ва митингларга сабаб бўлди ва полиция ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда икки мингга яқин одам ҳибсга олинди ва ўн киши ҳалок бўлди.

Ёрлиқ