Покистон армияси : давлат тўнтариши эҳтимоли йўқ
(last modified Sat, 13 May 2023 06:35:29 GMT )
май 13, 2023 11:35 Asia/Tashkent
  • Покистон армияси : давлат тўнтариши эҳтимоли йўқ
    Покистон армияси : давлат тўнтариши эҳтимоли йўқ

Покистон армияси матбуот котиби бу мамлакатда ҳарбий тўнтариш эҳтимолини рад этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Покистон Қуролли  кучлари матбуот котиби, генерал Аҳмад Шариф  бу мамлакатнинг ЖИО телеканали билан суҳбатида ҳарбий қўмондонлар ҳамжиҳат, ҳарбий режим жорий этилиши ёки давлат тўнтариши бўлиши тўғрисидаги шубҳалада асос йўқ де айтди.

Покистон қуролли кучларининг матбуот котибининг баёноти эса  бу мамлакатни собиқ бош вазири Имрон Хонни жума куни  Исломбод судида гаров пулини бериш қарорини олганидан кейин  армия қўмондонлигини мухолифларни бостиришда ва мамлакатдаги ҳозирги вазиятда айблагани биан бир пайтга тўғри келади.

Имрон Хон ўтган сешанба куни корупцияда айбланиб  ҳиссга олинди ва  пайшанба куни Олий суд ҳукми билан озод этилди. У шунингдек гаров пули қарори аосда судга боришга мажбур бўлди.

Олий суд қарорига қарши чиққан ва судяларни давлат манбаларини ўғирлаш ва қонунни бузилиши иши билан боғлиқ шахсга нисбатан  юмшоқ муносабатда бўлишидан хавотир билдирган ва судяларни коррупцияда айбланган шахсни қўллаб қувватлашда айбдор этган Покистон коалицион ҳукумати раҳбарлари вазиятни назорат қилиш учун мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ҳақида гапирдилар.

Эслатиб ўтамиз сўнги кунларда Покистоннинг ҳукуматдан ағдарилган бош вазири Имрон Хон ҳибсга олингани ортидан бу мамлакатнинг урли  шаҳарладаги унинг тарафдорлари кенг қамровли кўча намойишлар ўтказдилар ва бу ҳолда хавфсизлик кчуларининг  намойишчилар ўртасида  шиддатли тўқнашувлар  юз берди. Тўқанушувларда 10 киши ҳалок бўлиб  юзлаб нафар яраланди.