Учувчисиз учоқлар ҳужуми ортидан Россияда дронни кузатиш бўлими таъсис этилди
(last modified Mon, 15 May 2023 05:15:06 GMT )
май 15, 2023 10:15 Asia/Tashkent
  • Учувчисиз учоқлар ҳужуми ортидан Россияда дронни кузатиш бўлими таъсис этилди
    Учувчисиз учоқлар ҳужуми ортидан Россияда дронни кузатиш бўлими таъсис этилди

Россия федерацияси полицияси Украина чегараси яқинидаги Россия ҳарбий базасига учувчисиз учоқлар ҳужуми қайтарилгач, илк марта Санкт-Петербург шаҳрида дронларга қарши бўлинмалар ташкил этилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россия полицияси  бу дронга қарши бўлимнинг фаолияти Санкт-Петербург шаҳридаги Ғалаба байрами маросими билан бир вақтда бошланганини ва бу бўлинма кучлари Нева дарёси бўйлаб томлар ва қайиқларга жойлаштирилганини таъкидлади

Россия полициясига кўра, Санкт-Петербург шаҳридаги учувчисиз учоқларга қарши бўлинма дронлари уриб тушириш учун қисқа масофали милитқлар билан қуролланган снайперлар ва зобитлар ҳамда ўқитилган гуруҳлар жалб этилган.

Россия полицияси шунингдек бу кучлар дронларни аниқлаш ускуналари билан жиҳозланган ва бу дронлани фаоллаштириш ва бошқаришда гумон қилингаларни ҳибсга олиш учун мобил патруллар, ҳамда тиқилиб қолиш ва бузиш ва учувчисиз самолётларга қарши қуролларни яратиш учун махсус технологияга эга бўлганини ҳам қўшимча қилди.

Россия Федерацияси ҳаво мудофааси тизими яқинда Кремль саройи устида дрон ҳужумини қайтарилгани ва бу учувчисиз учоқни уриб туширилганини маълум қилганди.

Кремль саройи матбуот котиби, Песков ҳам бу ҳужумни Россия президенти Владимир Путинга қарши уюштирилиганини таъкидлаб уни теракт сифатида баҳолади.

Ёрлиқ