май 18, 2023 10:05 Asia/Tashkent
  • Си Сзинпин: Хитой-Қозоғистон муносабатлари кейинги олтин ўн йилликка кирди
    Си Сзинпин: Хитой-Қозоғистон муносабатлари кейинги олтин ўн йилликка кирди

Хитой раҳбари Си Сзинпин қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашувда Пекин ва Остона муносабатлари кейинги олтин ўн йилликка кирганини таькидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ахборот сайтига таяниб хабар беришича, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жамерт Токаев Хитой ва Марказий Осиё давлатлари давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун Сиан шаҳрига ташриф буюриб, Хитой раҳбари Си Сзинпин билан учрашди

Си Тзинпин Қозоғистон президенти Қосим Жамерт Токаевни самимий қутлаб, шундай деди:Қозоғистон Президентининг Сианга расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар мустаҳкамлигини кўрсатади ва Остона ва Пекин ўртасидаги боғлиқликдан яна бир бор далолат беради.

Си Тзинпин таъкидлади:Хитой-Қозоғистон муносабатлари кейинги олтин ўн йилликка кирди ва икки томон узоқ йиллик дўстликни сидқидилдан тарғиб қилишлари, бир-бирларини қатъий қўллаб-қувватлашлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришлари, ривожланиш ва тикланишни давом эттиришлари керак.Ўтган ой охирида Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашувида томонлар Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувини 18 ва 19 май кунлари ХХР раиси Си Сзинпин раислигида Сианда ўтказишга келишиб олдилар.

Ёрлиқ