Озарбойжон Республикаси ҳарбийлари томонидан Боку ва Ереван ўртасидаги оташкесим қоидалари бузилди
Арманистон ҳукумти ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилгани ва Боку ҳарбий кучлари Арманистон ҳарибйлари позицияларини нишонга олганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Арманистон мудофаа вазирлиги, Озарбойжон Республикаси кучлари томонидан "Гагарконлик" ҳудудидан арман кучларининг позицияларига янги ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар қилди.
Бу вазирлик ўз баёнотида Озарбойжон Республикаси қуролли кучлари “Gagarkonik” туманидаги “Kutakan” қишлоғи яқинида арман қўшинлари позицияларига ҳужум қилганини ҳам қўшимча қилди.
Мазкур хабарномага асосан 23 -май куни эрталаб йиригма дақиқа чида арманларнинг позициялари томон енгил қуролардан ўт очилган.
Арманистон Мудофаа вазирлиги бу ҳужумдан кейин чегарадаги вазиятни нисбатан тинч сифатида баҳолаб арман кучлари ҳеч қандай талофат кўрмаганини ҳам қўшимча қилди.
Қайд этиш керакки, Арманистон бош вазири Никол Пашинян куни кеча чегарадаги кескинликларнинг кучайиши ортидан ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатишучун баҳсли Қорабоғ минтақасининг бир қисмини Озарбойжон Республикаси ҳудуди сифатида тан олишга тайёрлигини билдирди.
Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда яшовчи арманларнинг ҳуқуқларини кафолатлашни ўзининг бу қарорини амлага ошириш шарти сифатида маълум қилди.
Арманистон 44 кун давомида Тоғли Қорабоғ урушида бу ҳудуднинг бир қисми устидан назоратни бой берди ва бу ҳудудлар Боку армияси назоратига ўтди.