Россия Ғарбнинг Украина урушидаги иштироки кучайиши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sun, 28 May 2023 04:42:40 GMT )
май 28, 2023 09:42 Asia/Tashkent
  • Россия Ғарбнинг Украина урушидаги иштироки кучайиши ҳақида огоҳлантирди
    Россия Ғарбнинг Украина урушидаги иштироки кучайиши ҳақида огоҳлантирди

Россия президентлиги матбуот котиби Россия оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда Ғарб давлатларининг Украинадаги урушда иштироки кучайиб бораётганидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков россиялик оммавий ахборот воситалари, жумладан ТАСС ва Спутник ахборот агентликларига берган интервюсида маьлум қилди:Ғарб давлатларининг Украинадаги урушга ҳар куни ортиб бораётган аралашуви урушни узайтириши мумкин, аммо бу вазиятни тубдан ўзгартира олмайди.

Яна бир янгилик, Россия Мудофаа вазирлиги ушбу мамлакат армияси АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган 19 та Украина қисқа масофали Ҳймарс ва Ҳарм ракеталари ҳамда Украинадаги уруш баҳонасида бу ерга юборилган Британиянинг 2 та узоқ масофали қанотли ракеталарини тутиб, уриб туширганини маьлум қилди.

Ушбу хабарга кўра, Россия армияси Украина армиясининг Британия ракеталарини иккинчи марта тутиб, уриб туширмоқда.

Айни пайтда, Россиянинг Курск вилояти губернатори “Роман Старовит” Украинанинг Россия билан чегарадош Пахово қишлоғига уюштирган ҳужумлари натижасида бир қурилиш ишчиси ҳалок бўлганини маьлум қилди.

Ёрлиқ