Россия: Украинанинг Донецкдаги йирик ҳужуми муваффақиятсизликка учради
(last modified Mon, 05 Jun 2023 08:09:04 GMT )
июн 05, 2023 13:09 Asia/Tashkent
  • Россия: Украинанинг Донецкдаги йирик ҳужуми муваффақиятсизликка учради
    Россия: Украинанинг Донецкдаги йирик ҳужуми муваффақиятсизликка учради

Россия Мудофаа вазирлиги бугунги баёнотида Донецк вилоятидаги Украина кучларининг йирк ҳужумини қайтарилганини хабар қилиб, бироқ бу қарши ҳужум Украинанинг фикр қарши ҳужумининг бошланиши ёки йўқлиги аниқ эмас деб изоҳлади.

Ван нюс ахборот сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги бугун тарқатган видеоаисда, рус кучлари якшанбага ўтар кечаси Донецк вилоятининг 5 ҳудудида Украинанинг кенг кўламли ҳужумини қайтарганини хабар қилди.

Россия Мудофаа вазирлигинг матбуот котиби, Игорь Конашенков ҳам душманнинг мақсади бизнинг мудофаа чизиғимизнинг энг заиф нуқтаси ҳисобланадиган жойда Россия мудофаа чизиғини узиш эди аммо душман ўз мақсадларига эриша олмади ва ҳеч қандай мувафақиятга эришмади деб изоҳлади.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, ўз сўзларида бу ҳужум чоғида 250 нафар украин кучлари ҳалоке бўлди, 16 танк, 3 та пиёда жанговар машинаси ва 21 та бу мамлакат зирҳли машиналари ҳам йўқ қилинди деб таъкидлади.

Игорь Конашенков шунингдек Украина бу ҳужумда 6 та механизациялашган баталон ва иккита танк баталондан фойдаланган деб қўшимч қилди.

Бошқа хабарга кўра АҚШ разветкасининг собиқ ходими ва БМТнинг Ироқнинг оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишии назорат қилиш бўйича собиқ инспектори Скотт Риттер Россия яқинда Ер орбитасига " бир метр рухсатли радар сунъий йўлдошини олиб чиқди ва улар ҳамма нарсани ҳатто булутлар ортида ёки ёмғирли ҳавода ҳам кўришлари мумкин. Сиз энди руслардан ҳеч нарсани яшира олмаймиз де маълум қилди.

Ёрлиқ