Россия Украинанинг ядровий провокациялари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Thu, 08 Jun 2023 03:29:23 GMT )
июн 08, 2023 08:29 Asia/Tashkent
  • Россия Украинанинг ядровий провокациялари ҳақида огоҳлантирди
    Россия Украинанинг ядровий провокациялари ҳақида огоҳлантирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Киев Харковдаги ишлатилган ядро ёқилғиси омборларини портлатиш эҳтимолини текшираётгани ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова бугун матбуот баёнотида шундай деди:Киев режими Россия билан қарама-қаршиликда бир неча бор муваффақиятсизликка учрагани учун Харковдаги ишлатилган ядро ёқилғиси омборини портлатиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Захарова қўшимча қилди:Бу, албатта, Киев режимининг бошига тушган сиёсий ўлимдир, чунки улар ўзларини тўхтаб қолган ва ўз мамлакати, халқи ва тарихини сотиб юборган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби яна таъкидлади:Украина расмийларида буни тан олишга журьат етишмаяпти ва фақат шундай террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини кенг миқёсда амалга ошириш қолди.

Шу муносабат билан Россия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни эълон қилди:Украиналик диверсантлар гуруҳи 5-июн, душанба куни соат 21:00 атрофида Харков вилоятининг Масутовка шаҳри яқинида “Толяти-Одесса” аммиак қувурини портлатиб юборди.

Россия Мудофаа вазирлиги ушбу портлашни "террорчилик ҳаракати" деб атади ва эълон қилди:Украина бу қувурдан аммиак узатишни қайта тиклашдан манфаатдор эмас ягона давлатдир.

Ёрлиқ