Эрон ва Куба ўртасида 6 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
(last modified Fri, 16 Jun 2023 07:06:15 GMT )
июн 16, 2023 12:06 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Куба ўртасида 6 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
    Эрон ва Куба ўртасида 6 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Эрон ва Кубанинг юқори мартабали расмийлари икки давлат президентлари иштирокида 6 та ҳамкорлик ҳужжатини имзоладилар.

Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг ҳозиргачаЭрон Лотин Америкаси минтақасидаги Никарагуа, Куба, Венесуела ва Боливия каби Америка етакчилигидаги империализм ва глобал такаббурликка қарши узоқ тарихга эга бўлган айрим давлатлар билан яхши алоқалар ўрнатди.

Сўнгги йилларда Эрон билан Лотин Америкасининг илғор мамлакатлари ўртасидаги алоқалар доимо юксалиб бормоқда ва бу алоқалар сиёсий, иқтисодий, савдо, саноат, энергетика, тиббиёт ва бошқа соҳаларда кенгайиб бормоқда.

Шу сабабли, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий душанба куни Лотин Америкаси давлатлари, жумладан Венесуела, Никарагуа ва Кубага уч кунлик сафари билан Теҳрондан Каракасга жўнаб кетди.

Эрон президенти Саййид иброҳим Раисий пайшанба куни эрталаб Гаванага етиб келди ва мамлакат халқаро аеропортига этиб келганида Куба расмийлари томонидан кутиб олинди.

Шу муносабат билан ва ИРНАга кўра; Эрон ва Куба президентлари иштирокида икки давлат ўртасида 6 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

Ушбу меморандумлар юрисдикция, кенг қамровли сиёсий ҳамкорлик, божхона алоқалари ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик соҳаларида бўлиб, Эрон ва Кубанинг юқори мартабали расмийлари томонидан имзоланган.