Ҳиндистонда жазирама қурбонлар сони ортиб бормоқда
Ҳиндистонда жазирама тўлқини қурбонлари сони 98 кишига етди.
Аввалроқ ҳинд манбалари 34 киши ҳалок бўлганини маьлум қилган эди.
Ҳиндистоннинг “Индиа Тодай” нашри бугун (якшанба) хабар беришича, Уттар-Прадеш ва Бихар штатларида сўнгги уч кун ичида жазирама туфайли 98 киши ҳалок бўлган.
Ҳиндистон метеорология ташкилоти ҳисоботида Уттар-Прадеш ва Бихар ҳамда мамлакатнинг бошқа бир қанча штатларида ҳаво ҳарорати Селсий бўйича 40 даражадан ошганини маьлум қилди. Ва бу жазирама давом этиши кутилмоқда.
Шу нуқтаи назардан, Ал-Жазира, Уттар-Прадеш штатида жазирамадан вафот этганларнинг барчаси 60 ёшдан ошганлигини ва бу ҳинд шифокорлари ва расмийларининг 60 ёшдан ошган одамларни кун давомида уйларида қолишларини ва кўчага чиқмасликларини сўрашларига сабаб бўлганини хабар қилди.
Ўтган апрел ойида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида жазирама туфайли 13 киши ҳалок бўлган эди.