июн 22, 2023 10:21 Asia/Tashkent
  • Париждаги портлашда жароҳатланганлар сони 37 кишига етди
    Париждаги портлашда жароҳатланганлар сони 37 кишига етди

Франсия ички ишлар вазири  Жералд Дарманен, Париждаги портлашда яраланганлар сони камида 37 кишига етганини айтди.

Чоршанба куни кечқурун Париждаги Америка мода дизайни мактаби биноси номаълум сабабга кўра иккита катта портлаш билан ёниб кетди.

  Дарманен, 2 кишининг ҳамон вайроналар остида эканлигини билдирди; У вайроналар остидан жасадлар топилиши мумкинлигини инкор этмади.

Портлаш жойига 270 га яқин ўт ўчирувчи жўнатилди ва қутқарув гуруҳлари вайроналар остидан 2 кишини олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Воқеа сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот олинмаганига диққат қаратган Франсия Ички ишлар вазири: "Париж прокуратураси портлаш билан боғлиқ тергов ишларини бошлади" деди.

Ёрлиқ