БМТ ҳам Швецияда Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизликни қоралади
(last modified Sat, 01 Jul 2023 06:12:45 GMT )
июл 01, 2023 11:12 Asia/Tashkent
  • БМТ ҳам Швецияда Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизликни қоралади
    БМТ ҳам Швецияда Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизликни қоралади

БМТ матбуот котиби ўринбосари, Швецияда Қуръони каримни таҳқирлаш Қурбон ҳайитини нишонлаётган мусулмонларга нисбатан ҳурматсизлик ва назарнописандлик эканинини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТ матбуот котиби, Фарҳон Ҳақ  ўз сўзларида  БМТ циивлизациялар альянс вакили Мигел Моратиниюс ҳам 28 -июн Швециянинг Стокголм шаҳри марказидаги масжид олдида Қуръони Карим саҳифаларини ёқиб юборилишини очиқдан очиқ қоралади деб изоҳлади.

БМТ олий вакили бу хунук ва ҳақоратомўз ҳаракатни Қурбон ҳайитини нишонлаётган мусулмонларга нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳолади деб қўшимча  қилди Фарҳон Ҳақ.

Фарҳон Ҳақ ўз сўзларида БМТ Олий вакили асосий инсон ҳуқуқи сифатида сўз экринлигини сақлаш муҳимлигини таъкидлайди, аммо шу билан бирга муқаддас китоблар ва зиёратгоҳларни, диний рамзларни таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмаслиги ва зўравонликка унлаши мумкинлигини ҳам таъкидланади деб аниқлик киритди.

Эсатиб ўтамиз сўнгги йилларда Европанинг баъзи давлатлари айниқса Скандинавия минтақаси мусуломнларнинг муқаддасликларини бузиш ва таҳқирлашга саҳна бўлмоқда.

Швеция полициясининг кўмаги соясида ўнг қанот экстремистларнинг Қуръони Каримга ўт қўйди шунингдек мусулмонларнинг норозиликлари ҳам бостирилди. Стокгольм шаҳрида асли ироқлик бўлган Салван Момика 28-июн Қурбон ҳайити байрамининг биринчи кунида бу шаҳарнинг марказий масжиди олдида  Қуръон нусхасини йиртиб, ёқиб юборди.

Швецияда Қуръонии каримга нисбатан ҳақорат ортидан Иордания ва БАА ҳуукматлари Швеция элчиларини, Эрон Ислом Республикаси бу мамлакатнинг вақтинчилик ишлар вакилини чақиртирди ҳамда айрим мамлакталарда оммавий намойишлар ҳам бўлиб ўтди.