Россия ва Украина бир-бирини Запорожядаги “бўлажак ҳужум”да айбламоқда
Россия ва Украина яна бир бор бир-бирини Россия назоратидаги Запорожя атом электр стансиясига “бўлажак ҳужум” уюштирганликда айблади.
2022-йил февралида Россия-Украина урушидан сўнг Россия кучлари олтита реакторга эга Европанинг энг йирик ядровий иншооти Запорожя атом электр стансиясини назорат остига олди.
Ўшандан бери ҳар икки томон бир-бирини ушбу электр стансияси атрофида ўққа тутилганликда бир неча бор айблаган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Украина президенти Владимир Зеленский франсиялик ҳамкасби Эммануел Макрон билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг хавфли ҳаракатлари ва “ядровий фалокат” яратилиши ҳақида огоҳлантирди.
Шу билан бирга, Росенерватем бош директорининг маслаҳатчиси Ренате Карча ҳеч қандай тафсилотларни келтирмасдан даъво қилди:5-июлга ўтар кечаси зулматда (чоршанбага ўтар кечаси) Украина армияси Запорожя электр стансиясига юқори аниқликдаги ускуналар ва дронлардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилишга уриниб кўради.
Сешанба куни Украина қуролли кучлари томонидан эълон қилинган баёнотда атом электр стансиясининг учинчи ва тўртинчи реакторларининг юқори қисмига қўлбола портловчи қурилмалар ўрнатилгани ва яқин келажакда ҳужум бўлиши мумкинлиги даъво қилинган.
Баёнотга кўра, агар бу бомбалар портласа, улар реакторларга зарар етказмайди, балки украиналиклар томонидан бомбардимон қилинган тасвирни яратади. Украина армияси ҳар қандай шароитда ҳаракат қилишга тайёр.
Зеленский ва унинг мамлакати армияси ўз даьволарига ҳеч қандай далил келтирмади.