июл 10, 2023 15:50 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея АҚШни жосуслик самолётлари ҳақида огоҳлантирмоқда
    Шимолий Корея АҚШни жосуслик самолётлари ҳақида огоҳлантирмоқда

Шимолий Корея Американи АҚШ жосуслик самолётлари ҳаво ҳудудини бузганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги бугун эьлон қилган баёнотида АҚШни жосуслик ва Пхенян ҳаво ҳудудига кириб боришга қаратилган провокацион ҳаво операциялари учун катта нарх билан таҳдид қилган. АҚШ томонидан барча провокацион ҳаракатлар тўхтатилгани таъкидланган, баёнотда, Шарқий денгиз (Япония денгизи) устида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик жосуслик самолётини йўқ қилиш каби даҳшатли воқеалар содир бўлмаслигига кафолат йўқлиги таькидланади.

Июл ойи бошида АҚШнинг РC-135 ва У-2С жосуслик самолётлари, шунингдек, РҚ-4Б Глобал Ҳаwк учувчисиз самолёти Корея ярим ороли узра учиб ўтиб, Шимолий Корея ҳаво ҳудудини бир неча бор бузган.

Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, АҚШнинг Корея ярим оролига стратегик ядровий ускуналарни олиб киришга қаратилган ҳаракатлари Шимолий Корея ва минтақа давлатларига қарши очиқ ядровий шантаж ва тинчликка жиддий таҳдиддир.

Баёнотда айтилишича, АҚШ ҳар қандай кутилмаган вазият учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Пхенян, шунингдек, Вашингтоннинг қанотли ракеталар ташувчи сув ости кемасини Корея ярим оролига кўчириш қарорини қоралаб, бу ҳаракат ядровий қарама-қаршиликни янада яқинлаштиришини айтди.

Ёрлиқ