июл 19, 2023 12:35 Asia/Tashkent
  • Шимолий қўшниси томонидан отилган ракеталардан сўнг Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди
    Шимолий қўшниси томонидан отилган ракеталардан сўнг Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари Шимолий Корея томонидан учирилган иккита учар обектни қисқа масофага учувчи баллистик ракеталар эканлигини аниқлади.

Қўшма Штатлар ва Вашингтоннинг минтақавий иттифоқчилари, яъни Сеул ва Токионинг ҳарбий ҳаракатларига жавобан ўзининг ҳарбий базасини, айниқса ракета қудратини кучайтиришга қарор қилган Шимолий Корея 12 июл чоршанба куни узоқ масофага мўлжалланган Хвасон-18 баллистик ракетасини учирди. Аввалроқ Американинг минтақадаги ҳарбий мавжудлигини кучайтириш, минтақада қўшма машғулотлар ўтказиш ва Жанубий Кореяга Америка стратегик жиҳозларини юборишга норозилик билдирган Пхенян бугун яна иккита ракета учирди.

Ёнҳап ахборот агентлиги хабарига кўра, Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси чоршанба куни Шимолий қўшниси томонидан ракета учирилганидан сўнг баёнот берди.

Ушбу баёнотга кўра, Шимолий Корея томонидан учирилган ракеталар Шарқий денгизга қараб учирилган ва 550 километр йўл босиб денгизга қулаган қисқа масофали СРБМ баллистик ракеталаридир.

Сеулдаги ҳарбий расмийларга кўра, “Жанубий Корея ҳарбийлари бугун соат 03:30 ва 3:46 да Шимолий Кореянинг қисқа масофали иккита ракетасини кузатган. Иккита ракета Пхеняннинг Сюзан ҳудудидан учирилган”.

Ёнҳап агентлигининг хабар беришича, Шимолий Кореянинг ракета учирилиши стратегик денгиздан қирғоққа баллистик ракеталар билан жиҳозланган УСС Кентуcкй ядровий ракета сув ости кемасининг Пусан ​​портига етиб келиши ва шу билан бирга Америка ва Корея вакиллари иштирокида “ядровий маслаҳат гуруҳи”нинг шаклланишига муносабат бўлган.

Ёрлиқ