Путин: Ғарб Украинанинг қарши ҳужуми натижаларидан ҳафсаласи пир бўлди
Россия президенти Владимир Путин: “Украинанинг қарши ҳужуми натижа бермади ва Киевнинг ғарб тарафдорлари унинг натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганлиги аниқ.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Владимир Путин пайшанба куни Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида шундай деди:Украинадаги сўнгги ҳужумлар натижасида мамлакат қуролли кучлари катта йўқотишларга учради, ўн минглаб аскарлар ҳалок бўлди.
Украинанинг баҳорда бошланиши кутилган қарши ҳужуми ўтган ой охирида бошланган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Украина ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари мудофаа расмийлари ҳужумлар кутилганидан секинроқ кечганини ва ҳатто баьзи ҳудудларда тўхтаганини айтишган.
Украинадаги уруш ва Ғарб давлатларининг Киевга қурол жўнатишлари давом этмоқда.
Европа ва Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ Россия Федерациясига қарши санксиялар босимини кучайтириб, Киевга ҳар хил енгил ва оғир қуролларни етказиб бериш орқали нафақат Украинадаги урушни тўхтатиш йўлида қадам ташламади, балки бу мамлакатдаги можаролар оловини ҳам авж олдирди.
Россия расмийлари ва баъзи Ғарб экспертлари ва оммавий ахборот воситалари Украинадаги урушни Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси уруш сифатида баҳолади.