Москва осмонида учувчисиз самолёт ҳужуми қайтарилди
Россия Мудофаа вазирлиги Москва осмонида ҳужумчи дрон уриб туширилганини маълум қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Россия Мудофаа вазирлиги шу жума куни Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия пойтахти Москва осмонида ҳужумчи учувчисиз самолётни тутиб, уриб туширишга муваффақ бўлганини маълум қилди.
Москва мери Сергей Сабянин бу хабарни тасдиқлади ва шундай деди:Ушбу ҳодисадан кейин биз қурбонлар ва вайроналарни кўрмадик.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотда ушбу дрон ҳужуми ортида Украина ҳукумати тургани ва унинг мақсади Россия ҳудудида террорчилик ҳаракатини амалга ошириш эканлигини эълон қилди.
Украина расмийлари бу масалага ҳозирча муносабат билдирмаган.
Душанба куни эрталабки баёнотда Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат пойтахти Москвада Украина учувчисиз учоқлари ҳужуми зарарсизлантирилганини эълон қилди.
Москва мери Сергей Собянин шундай деди:Россия пойтахти Москванинг айрим ҳудудлари аҳолиси портлаш овозини эшитди ва вайрон қилинган учувчисиз самолётнинг қисмлари қулаган Комсомолский проспектида ҳаракатланиш тақиқланди.
Ушбу кўча Россия Мудофаа вазирлиги бинолари яқинида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украина билан уруш жабҳаларида можаро авж олган бир пайтда Кремл саройига учувчисиз самолёт ҳужумининг олдини олганини маьлум қилганди.
Кремл саройи матбуот хизмати, шунингдек, Киев Кремл саройига учувчисиз самолёт ҳужуми уюштириб, Россия президенти Владимир Путинни ўлдириш ниятида эканини маьлум қилди.
Уруш бошида Киев Россия ичида чекланган ҳужумларга эга бўлган бўлса-да, сўнгги ойларда унинг Россия ва Қрим яримороли ичидаги операциялари сезиларли даражада ошди. Москва буларни террористик деб ҳисоблайди.