Украина учувчисиз самолётлари Москва ва Қримга ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Москва ва Қримга 25 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилгани, уларнинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа ёки электрон уруш орқали йўқ қилингани ва бир киши яраланганини маьлум қилди.
Россия Фавқулодда вазиятлар департаменти Россиянинг Тасс ахборот агентлигига маьлум қилишича, Украина ҳарбий дронининг Москва шаҳридаги бинога ҳужуми ортидан портлаш содир бўлган, натижада бир киши жароҳатланган.
Бу ҳақда ТАСС агентлигига маҳаллий расмийлар маьлум қилди:“Портлаш оқибатида Око-2 биноси қўриқчиси жароҳат олди. Дрон ҳужуми натижасида биринчи ва тўртинчи қаватлар ойналари синган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва мери Сергей Собянин шаҳар Украина учувчисиз учоқлари томонидан нишонга олинганини маьлум қилганди. Москвадаги иккита офис биносининг жабҳаси бироз шикастланган, аммо қурбонлар йўқ.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 30-июл куни эрталаб Украина Москва обьектларига учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилишга уринган ва учувчисиз самолётлардан бири Одинцово вилояти ҳудудида ҳавода йўқ қилинган ва яна иккита дрон ҳам йўқ қилинган ва Москва шаҳрида қулаб тушган.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу ҳодиса туфайли Россия пойтахти Внуково аеропорти кирувчи ва чиқувчи рейслар учун ёпилган.
Бошқа томондан, Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилди:Кеча Украина 25 та дрон билан Қрим обектларига ҳужум қилишга уринган, 16 та дрон Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа техникаси томонидан йўқ қилинган ва яна 9 та дрон электрон уруш ускуналари ёрдамида йўқ қилинган.