Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида денгиз машқлари бўлиб ўтди
(last modified Mon, 31 Jul 2023 05:29:47 GMT )
июл 31, 2023 10:29 Asia/Tashkent

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари куни муносабати билан Россия президенти ва Африканинг бир қанча давлат раҳбарлари иштирокида ҳарбий-денгиз машқлари ўтказилди.

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказиладиган жойга етиб келди, сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Николай Юминов билан бирга кемаларни ҳарбий жойлаштириш учун йўл олган катерга ўтирди.

Ушбу машқда Африка давлатларининг тўрт нафар раҳбари Россия ва Африка давлатлари ўртасида яқинда бўлиб ўтган қўшма йиғилишда иштирок этган бошқа беш Африка давлатининг бошқа вакиллари билан бирга иштирок этди.

Россия Президенти Владимир Путин, бу якшанба куни Санкт-Петербургдаги мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг парадида ушбу кучларни кучайтириш ҳақида гапириб, эълон қилди: бу йил Россия денгиз флотига турли тоифадаги 30 та янги ҳарбий кема қўшилади.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Николай Юменов билан бирга Санкт-Петербургда Россия армиясининг ҳарбий кемалари ва атом сув ости кемалари парадига гувоҳ бўлган Россия президенти яна шундай деди:Бугунги кунда Россия ўзининг миллий денгиз сиёсатининг кенг кўламли вазифаларини ишончли тарзда амалга оширмоқда ва денгиз кучини доимий равишда мустаҳкамламоқда.

Россия президенти саройи эьлонига кўра, Санкт-Петербургда бу давлатнинг ҳар йили ўтказиладиган Ҳарбий-денгиз кучлари кунига бағишланган тантанали маросимда қирқ бешта кема, сув ости кемалари ва бошқа кемалар, қуруқликдаги парадда уч мингга яқин ҳарбий-денгиз кучлари ҳам иштирок этган.

Владимир Путин бугунги нутқида Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари ҳақида аниқ изоҳ бермади.

Шу билан бирга, Хавфсизлик Кенгаши муовини ва Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев бу якшанба куни ушбу мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари куни парадида Украинанинг Қрим ярим оролини эгаллаш бўйича эҳтимолий режасига жавобан огоҳлантирди: бу мамлакат ҳудудига тажовуз қилиш ядровий можаро деганидир.

Ёрлиқ