Рим папаси Франсиск Қуръони Каримнинг таҳқирланишини қоралади
(last modified Wed, 02 Aug 2023 08:08:18 GMT )
август 02, 2023 13:08 Asia/Tashkent
  • Рим папаси Франсиск Қуръони Каримнинг таҳқирланишини қоралади
    Рим папаси Франсиск Қуръони Каримнинг таҳқирланишини қоралади

Дунё католикларининг етакчиси Қурьони Каримнинг таҳқирланишини қоралади.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Швеция ва Дания давлатларида Қурьони Каримга қилинган ҳақорат глобал ғазабга ҳамроҳ бўлди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Рим папаси Франсиск Швеция ва Данияда Қурьони Каримнинг таҳқирланишини қоралар экан, бу жирканч ҳаракатларни инсонлар мулоқотига тўсиқ, деб ҳисоблаган.

У Қурьони Каримни ҳақорат қилишни ваҳшийлик деб таьрифлаган.

Рим папаси Франсиск Аргентина Ислом жамғармаси (ФИАС)даги динлар вакили Ҳужжат-ул-ислом вал-муслимин Абдул Карим Пазнинг мактубига жавобан шундай баёнот берди.

Ўтган ҳафта Аргентина Ислом Жамғармасидаги (ФИАС) динлар вакили дунё католиклари етакчисига йўллаган мактубида Қуръони Каримнинг таҳқирланишини қоралаб, Иброҳимий динларнинг бирлигига қарши бу ҳақоратли ҳаракатни баҳолади.

Дунё католикларининг етакчиси Амирлик газетасига берган интервюсида Швеция ҳукуматини танқид қилар экан, Европанинг бу давлатида Қурьони Каримнинг таҳқирланишини қоралади.

Душанба куни яна бир бор Швеция полицияси рухсати билан мамлакат парламенти олдида намойишчилар Қурьони Каримни ҳақорат қилишди.