НАТО ўз ҳарбий кемаларини Ўрта ер денгизига жўнатди
(last modified Wed, 02 Aug 2023 09:04:59 GMT )
август 02, 2023 14:04 Asia/Tashkent
  • НАТО ўз ҳарбий кемаларини Ўрта ер денгизига жўнатди
    НАТО ўз ҳарбий кемаларини Ўрта ер денгизига жўнатди

НАТО алянси Ўрта ер денгизига бир қатор ҳарбий кемалар ва мина қўриқлаш кемаларини минага қарши кураш машғулотларини ўтказиш учун юборди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, НАТОнинг еттита ҳарбий кемаси, жумладан Туркия, Италия, Буюк Британия ва АҚШнинг кемалари, эсминеслари ва мина қўриқлаш кемалари машғулотларда қатнашиш учун Ўрта ер денгизига жўнаб кетган.

НАТО баёнотида:Тижорат кемалари улар орқали хавфсиз ўтиши учун биз ушбу стратегик йўлларни очиқ сақлашимиз жуда муҳимдир.

Аввалроқ ОАВ манбалари эълон қилган эди:Россия Суриянинг “Тартус” портидаги рус қўшинларини ҳимоя қилиш миссияси учун “Горешков” кемасини Ўрта ер денгизига жўнатди.

Қўллаб-қувватловчи “Горешков” кемаси икки ой давомида Ўрта ер денгизида бўлади ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари иншоотлари жойлашган Суриядаги Тартус ҳарбий-денгиз базаси билан алоқада бўлади.

Россиянинг Суриядаги рус кучларини ҳимоя қилиш учун Ўрта эр денгизида янги мавжудлиги ҳақидаги тахминлар шундай бир вазиятдаки, Ғарб ва Россия ўртасидаги таранглик давом этмоқда ва бу таранглик Арктика каби дунёнинг бошқа қисмларига ҳам тарқалмоқда

Яқинда Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилди:Россия ҳарбий кемаси ва юк кемаси Ўрта Ер денгизида қайиқдан 68 кишини қутқариб олди.

Ёрлиқ