август 03, 2023 10:24 Asia/Tashkent
  • Путин: Украина ва Ғарб Россия билан боғлиқ ҳамма нарсани йўқ қилишга интилмоқда
    Путин: Украина ва Ғарб Россия билан боғлиқ ҳамма нарсани йўқ қилишга интилмоқда

Россия президенти Киев ва Ғарбнинг Украинадаги рус тили, адабиёти ва ўзига хослигини йўқ қилиш режасини эьлон қилди.

“Ал Жазеера” телеканалининг хабар беришича, бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маьлум қилди:Ғарб ва Украинанинг бугунги сиёсати Россия билан боғлиқ ҳамма нарсани йўқ қилишдир.

Давлат арбоблари йиғилишида сўзга чиққан Путин шундай деди:Биз Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожянинг тўртта вилоятини Россияга қўшиб олиш учун тегишли чоралар кўрдик.

Агар жиддий гапирмоқчи бўлсак, бу вилоятларнинг рус миллатига мансуб ёки русийзабон бўлган халқи Россиядан ажралганига қарамай, ўз ҳудудини тарк этмаганига, рус тилини, ўзлигини сақлаб қолганига гувоҳ бўлдик.

Киев ҳукуматининг Россияга қарши ҳаракатларига тўхталиб, Путин қўшимча қилди:Бу ҳозирги Украина расмийларининг рус китобларини тақиқлаш ва ҳатто кутубхоналардан рус китобларини йиғиш бўйича қилган барча ҳаракатларидан бутунлай фарқ қилади.

Ўтган йилнинг 21 февралида Россия президенти Донбасс вилоятидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олди ва уч кундан сўнг Украинага қарши “махсус амалиётлар” деб атаган ҳарбий операцияни бошлади.

Шу тариқа Москва ва Киев ўртасидаги кескин муносабатлар ҳарбий қарама-қаршиликка айланиб кетди.

Ўтган йилнинг сентабр ойида Путин Киев билан тинчлик музокараларини ўтказишга тайёрлигини маьлум қилган ва Украинадан ҳарбий ҳаракатлардан воз кечишни сўраган эди. Аммо Зеленский Ғарбнинг уруш қўзғатувчи амалдорлари таьсирида Россияда бошқа президент ҳокимиятга келганида музокарага тайёр эканлигини айтди.

Ёрлиқ