Германия Украинага узоқ масофали ракеталар юборишга яна қарши чиқди
(last modified Fri, 04 Aug 2023 07:06:12 GMT )
август 04, 2023 12:06 Asia/Tashkent
  • Германия Украинага узоқ масофали ракеталар юборишга яна қарши чиқди
    Германия Украинага узоқ масофали ракеталар юборишга яна қарши чиқди

Пайшанбага ўтар кечаси Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинага узоқ масофали ракеталар етказилишига яна бир бор қарши чиқди ва бундай қуролларни бу давлатга топшириш Берлиннинг устувор вазифаси эмаслигини айтди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Борис Писторис шундай деди: “Берлин Украинага “маьлум масофа”га эга қуролларни юбориш борасида “аниқ” хавотирда.

Ўтган ой Германия бош вазири Олаф Шулц интервюда мамлакати Украинага “Торос” русумидаги узоқ масофали ракеталарни юборишга қарши эканини айтган эди.

Унинг таъкидлашича, бу қаршиликнинг сабаби немис қуролидан Россия ҳудудига ҳужум қилишнинг олдини олишдир.

Тахминан икки ой олдин Германиянинг "Франкфуртер Аллгемеине Зеитунг" газетаси ўз манбаларига таяниб, Украина Германиядан узоқ масофали "Торос" қанотли ракеталарини расман сўраганини хабар қилган эди. Бу ракеталар 500 километр масофага уча олади ва Россияга етиб бориши мумкин.

Россия расмийлари ва баъзи Ғарб экспертлари ва оммавий ахборот воситалари Украинадаги урушни Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси уруш сифатида баҳолади.

Россия Украинага Ғарб қуролларини юбориш бу мамлакатдаги можарони узайтиришини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келишини бир неча бор таькидлаган.