Покистон Толибонни Доҳа келишувини бузганликда айблади
Афғонистон Толибон ҳукуматини мамлакатдаги “Теҳрик-и-Толибон” террорчи унсурларини қўллаб-қувватлашда айблаб, Покистон армияси Кобул ҳукумати Доҳа келишуви бандларини бузганлигини ва бу минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига зиён етказаётганини эьлон қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Покистон армияси душанба куни кечқурун эьлон қилган баёнотида:Бу мамлакат армияси қўмондони генерал Асим Мунир Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти қабила бошлиқлари олдидаги нутқида шундай деди:Исломобод Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг бошпаналари ва уларнинг эркин фаолият юритишидан хавотирда.
У афғон толибларини Доҳа тинчлик шартномасини бузганликда ва афғон фуқароларини Покистондаги терактларга алоқадорликда айблади ва огоҳлантирди:Покистон ҳар қандай ҳолатда ҳам террорчилик тармоқларини йўқ қилиш ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўришдан тортинмайди.
Ушбу хабарга кўра, Покистон армияси қўмондони:Покистонда терроризмга ўрин йўқ ва афғон фуқароларининг Покистондаги террорчилик ҳодисаларида иштирок этиши минтақа тинчлиги ва барқарорлигига зарар етказади ва Афғонистон муваққат ҳукуматининг Доҳа тинчлик битимидан четга чиққанини кўрсатади.
У айтди:Сўнгги пайтларда терроризмнинг кучайиши террорчиларнинг Покистон ҳукумати билан музокараларни қайта бошлашга бўлган беҳуда уринишидир. Бироқ, бу террорчилар учун уларни йўқ қилишдан олдин Покистон қонунига бўйсунишдан бошқа иложи йўқ.