август 09, 2023 14:23 Asia/Tashkent

Москва вилоятидаги Загорск заводида рўй берган портлашдан сўнг ҳудуд бутунлай эвакуация қилинди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Москва вилоятининг шимоли-шарқидаги Сергиев-Пасад ҳудудида содир бўлган йирик портлашдан сўнг маҳаллий ҳокимият ҳудудни тўлиқ эвакуация қилиш ҳақида эьлон қилган.

Бу портлаш сабаби дрон ҳужуми эмас, балки заводдаги техник носозлик бўлгани айтилган.

Дастлабки маьлумотларга кўра, 16 киши жароҳатланган.

Шаҳар расмийлари Сергиев Посаддаги тунги кўриш ускуналари ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлганини маълум қилди.

Ушбу хабарга кўра, полиция ходимлари ва туман раҳбари жойида. Бинолар ва устахоналар, жумладан, завод тўлиқ эвакуация қилиниши эьлон қилинди.

Ёрлиқ