Россия пойтахти осмонида иккита жанговар учувчисиз учоқ йўқ қилинди
Россия пойтахти Москва мери ушбу шаҳар устида иккита жанговар учувчисиз самолёт йўқ қилинганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия пойтахти Москва шаҳри мери Сергей Собянин мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Москванинг жануби ва ғарбидаги Домодедов ва Минск шоссеси ҳудудларида 2 та жанговар учувчисиз учоқни йўқ қилганини маьлум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам шу муносабат билан ҳужум қилиш учун Москва томон ҳаракатланаётган Украина дронлари йўқ қилинганини айтди.
Бу сўнгги бир ҳафта ичида Москвага учувчисиз учоқларнинг учинчи ҳужумидир.
Охирги ойларда Украина учувчисиз учоқларининг Россияга ҳужум қилгани ҳақида бир неча бор хабар берилган, бироқ бу ҳужумлар қурбонлар ёки катта зарар келтирмаган.