Фаластин ва Туркманистон ўртасида турли соҳалар бўйича 6 та ҳужжат имзоланди
(last modified Mon, 14 Nov 2016 14:03:09 GMT )
ноябр 14, 2016 19:03 Asia/Tashkent
  • Фаластин ва Туркманистон ўртасида турли соҳалар бўйича 6 та ҳужжат имзоланди

Фаластин мухторият ташкилоти президентининг Туркманистонга қилган биринчи сафари натижасида икки томон расмийлари ўртасида турли соҳалар бўйича 6 та ҳужжат имзоланди

Фаластин мухторият ташкилоти президентининг Туркманистонга қилган биринчи сафари натижасида икки томон расмийлари ўртасида турли соҳалар бўйича 6 та ҳужжат имзоланди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркманистонга ўтган куни иқтисодий ва сиёсий делегацияга бошчилик қилиб борган Фаластин мухторият ташкилоти президенти Маҳмуд Аббос, Туркманистон президенти билан учрашиб суҳбат ўтказди. Ушбу учрашувдан сўнг, Маҳмуд Аббос ва Қурбонгули Бердимуҳаммедовлар иқтисодиёт, тижорат, сайёҳлик, молиявий, таълим ҳамда маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекишди. Маҳмуд Аббос ушбу ҳужжатларнинг имзоланишини Фаластин ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун замин яратади деб айтди ва икки тараф ўртасида иқтисодий ҳамкорлик қилиш учун қўшма комиссиясини ташкил этиш бўйича келишув бўлгани ҳақида хабар берди.

Ёрлиқ