Данияда Қуръонга нисбатан яна ҳурматсизлик
Дания мамлакатида бир нечта исломга қарши ва ирқчи одамлар Туркия ва Ироқ элчихоналари олдида Қуръони Карим нусхаларига ўт қўйди.
Анадолий ахборот сайтининг хабар қилишича, Туркия элчихонаси олдида Қуръонии карим нусхасини ёқиб юборилган. Бу ирқчи гуруҳ аъзолари Ироқ элчихонаси олдида ҳам яна бир Қуръон нусхасига ўт қўйишган. Бу одамлар қўлларида плакатлар бўлган ва улар исломга қраши шиорлар айтиб, бу саҳналарни эса жонли эфир орқали ижтимоий тармоқарда чоп этишган.
Ушбук провакацион ҳаракатлар Дания полицияси ҳомийлигида амалга оширилган. Швеция ваа Данияда сўнгги пайтларда Қуръони Каримни ҳақоратлаш кучайган ва бу кўплаб араб ва ислом давлатларининг кескин аксиламалига сабаб бўлмоқда.
Ғарб давлатлари сўз эркинлиги баҳонасида исломий муқаддас нарсаларни ҳақорат қилишга хусусан Қуръонни ёқишга йўл қўймоқда.
Швеция ва Данияда Қуръон ёқилиши масаласига мусулмонлар ва ислом давлатларнинг кенг аксиламали ва БМТнинг бу ҳақоратли ҳаракатларга очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиши ва ҳатто бу икки давлат расмийларининг бундай ҳаракатларнинг олдини олишга ваъда берганига қарамай, сўнгги пайтларда бир неча бор исломга қаршилар Қуръони Каримни ҳақорат қилмоқда.