Хитой янги сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
Хитой мамлакати об-ҳаво вазиятини башорат қилиш ва баъзи табиий офатларнинг олдини олиш миссиясига эга бўлган янги масофавий зондлаш сунъий йўлдошини орбитага учирди.
Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, бу L-SAR4 01 сунъий йўлдоши шу якшанба куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Sichuan провинциясидаги Shichang сунъий йўлдошни ишга тушириш марказидан Long March-3B ракетаси орқали учирилди ва ер орбитасига мувафаққиятли жойшлатирилди.
Хитойнинг янги сунъий йўлдоши атмосфера ва табиий шароитларни ўрганишга юқори аниқлик ва самарадорликка эга ва баъзи бахтсиз ҳодисалар ва табиий офатларнинг олдини олишга самарали бўлиши кутилмоқда.
Хитойнинг янги сунъий йўлдошининг коинотга учирилиши бу мамлакатанинг " Узоқ марш" ракеталари сериясидан сунъий йўлдош ракеталари сериясининг 483-чиси эди.