Россиянинг Доғистон шаҳрида юз берган портлашда 27 киши ҳалок бўлди
(last modified Tue, 15 Aug 2023 06:00:54 GMT )
август 15, 2023 11:00 Asia/Tashkent

Россия федерациясининг бугун сешанба куни эрталаб Доғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёқилғи шохобчасидаги портлаш оқибатида 27 киши қурбон бўлиб 75 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, портлаш душанба кечасида Доғистон республикаси марказидаги Махачқалъа шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият ушбу портлаш натижасида келиб чиққан ёнғин  500 квадрат метр майдонни қамраб олган ва яна портлаш эҳтимоли борлигини хабар қилди.

Бундан ташқари Россиянинг Ханти-Мансийск автоном вилоятидаги Талисковье нефт конида содир бўлган портлашда ҳам 2 киши ҳалок бўлиб 5 киши яраланди.

Шифохона маъмурияти  жароҳатланганлардан 3 нафарнинг аҳволи оғир эканини хабар қилди.