Беларус Ғарбнинг ҳарбий ҳаракатларига муносабат билдирди
(last modified Wed, 16 Aug 2023 05:16:45 GMT )
август 16, 2023 10:16 Asia/Tashkent
  • Беларус Ғарбнинг ҳарбий ҳаракатларига муносабат билдирди
    Беларус Ғарбнинг ҳарбий ҳаракатларига муносабат билдирди

Беларус президенти ушбу мамлакат ҳудудида ядро қуролининг жойлаштирилишини Ғарбнинг ҳарбий фаоллиги ошишига жавоб сифатида баҳолади.

Россия президенти Владимир Путин ўтган ой Беларусда мамлакатнинг илк ядро каллаклари жойлаштирилгани ва йил охиригача тактик ядро қуролларини топширишни якунлашини маьлум қилган эди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сешанба куни Беларус президенти Александр Лукашенко шундай деган:“Ушбу мамлакатда тактик ядро қуролини жойлаштириш орқали биз Шарқий Европанинг тезкор ҳарбийлашувига ҳамда АҚШ ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг (НАТО) ҳарбий фаоллиги ошишига муносиб жавоб берамиз”.

Лукашенко таъкидлади:Бу Минск “тенг асосда Европа ва жаҳон хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқотни тиклаш учун” илгари сураётган тинчлик режаларига таьсир қилмайди.

Халқаро вазият мисли кўрилмаган даражада кескинлашганини таькидлаб, у шундай деди:Қурол назорати бўйича халқаро қонунлар обрўсизлантирилди ва оммавий қирғин қуролларидан, хусусан, ядровий ва биологик қуроллардан фойдаланиш хавфи ортиб бормоқда.

Беларус президенти ахборот уруши ва кибер жиноятлар қуролнинг янги турига айланганини таъкидлади.Бу уруш халқаро савдо тизимини ва иқтисодий алоқаларни заифлаштиради.

Ёрлиқ