Владиир Путин "Вагнер" гуруҳи қўмондони авиҳалокатда ҳалок бўлгани ҳақида биринчи марта изоҳ берди
(last modified Fri, 25 Aug 2023 08:47:02 GMT )
август 25, 2023 13:47 Asia/Tashkent
  • Владиир Путин \\\
    Владиир Путин \\\"Вагнер\\\" гуруҳи қўмондони авиҳалокатда ҳалок бўлгани ҳақида биринчи марта изоҳ берди

Кеча Россия президенти Владимир Путин "Вагнер" қуролли гуруҳи қўмондони бўлган самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида илк бор изоҳ берди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишча, Россия президенти Владимир Путин дастлабки маълумотлар чоршанба куни Россиянинг Твер минтақсида ҳалокатга учраган самолётда Вагнер гуруҳи ходимлари бўлгани кўрсатмоқда деб айтди.

"Агар Вагнер гуруҳи аъзолари самолётда бўлганида -дастлабки маълуморлар шуни кўрсатмоқда, улар Украинадаги неонацистлар режимига қарши курашиш бўйича умумий мақсадимизга катта ҳисса қўшганини таъкидламоқчиман. Биз буни эслаймиз ва унутмаслигимиз зарур  деб аниқлик киритди, Путин.

Путин бу ҳодиса борасидаги изоҳида Вагнер гуруҳи бошлиғи Евгений Пригожин ва ўша самолётнинг бошқа йўловчилари ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳодиса қурбонлари оила аъзоларига ҳам ҳамдардлик билдириб Пригожинни  1990-йиллардан бери билишини маълум қилди.

Путин сўзларининг бошқа қисмида, Вагнер гуруҳи бошлиғи Пригожин ҳақида у иқтидорли тадбиркор эди ва нафақат мамлакатиздаги ишларда яхши натижаларга эришган балки хорижда айниқса Африкада ҳам ишлаган деб  эълон қилди.

РФ президенти ўз сўзларида билишимча у кеча Африкадан қайтган. У ерда бир қанча расмийлар билан ҳам учрашган деб таъкидлади.

Путин воқеа сабабларини теккшириш ҳақида ҳам тергов қўмитаси раиси бугун воқеа юзасидан дастлабки тергов бошлангани маълум қилди деб қўшимча қилди.

Владимир  Путин шунингдек бу текширувлар тўлиқ амалга оширилади ва охиригача давом этади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Вагнер гуруҳи раҳбари Евгений Пригожинга тегишли енгил самолёт чоршанба куни ушбу мамлакат пойтахти Москва яқинида қулагани ва унинг барча йўловчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Россия фуқаро авиацияси маьмурияти Пригожиннинг исми рейсдаги йўловчилар орасида бўлганини айтди.

Самолётда 10 нафар йўловчи, шу жумладан 3 нафар экипаж бўлган.

Ёрлиқ