август 31, 2023 18:42 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Покистон қурол назорати бўйича келишувга эришди
    Хитой ва Покистон қурол назорати бўйича келишувга эришди

Покистон ва Хитой расмийлари қуролларни назорат қилиш ва тарқатмаслик соҳасида умумий глобал мақсадларга эришиш учун икки давлат таҳлил марказлари ва тадқиқот муассасалари ўртасида стратегик алоқаларни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Исломобод-Пекин маслаҳатлашувларининг саккизинчи раунди доирасида Покистон ташқи ишлар вазирининг қурол-яроғ назорати ва қуролсизланишни режалаштириш бўйича ёрдамчиси Муҳаммад Камран Ахтар Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Қурол назорати департаменти бош директори Сун Сяобо билан учрашди.

Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди:Икки давлат расмийлари турли масалалар, жумладан, қурол-яроғ назорати ва тарқатмаслик, минтақавий ва глобал хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.

Покистон делегацияси Хитойнинг Қурол назорати ва қуролсизланиш ассоциацияси (CАCДА) ва Хитойнинг замонавий халқаро муносабатлар институтига (CИCР) ҳам ташриф буюрди. Бу делегация турли марказларни зиёрат қилиш чоғида Хитойнинг айрим расмийлари, жумладан, ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Сун Вейдон билан ҳам учрашди.

Ёрлиқ