Япония армияси кўпроқ ҳарбий маблағ сўради
Япония мудофаа вазирлиги бугун (пайшанба) 2024-молия йили учун мисли кўрилмаган 7,7 триллион иен (52,67 миллиард доллар) бюджет сўради.
Бу талаб Япониянинг Хитой билан муносабатларига жиддий путур этказган пайтда кўтарилмоқда. Ўтган ҳафта Япония Фукусима атом электр стансиясидан радиоактив моддалар билан ифлосланган сувни Тинч океанига қўйиб юборди.
Токионинг ҳаракатини қоралаб, Хитой Японияни денгиз маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади.
Реутерс хабарига кўра; Токио, Пекин ва Пхенян ўртасидаги кескинлик кучайиши билан бир вақтда, Япония Бош вазири Фумио Кишиданинг ўтган йили эълон қилинган дастури мамлакат мудофаа бюджетини икки баробарга ошириш ва 2027 йилга бориб уни ялпи ички маҳсулотнинг жами 2 фоизига ошириш ниятида.
Мудофаа вазирлигининг Молия вазирлигига юборилган бюджет сўрови, ўтган йилги 6,8 триллион иен бюджетига тахминан бир триллион ен қўшди; 13% ўсишни кўрсатадиган кўрсаткич.
Япониянинг Иккинчи жаҳон уруши олдидан ва давридаги тажовузкор ҳаракатлари Осиёдаги айрим давлатлар билан муносабатларни кескинлаштиришда давом этмоқда.