сентябр 04, 2023 14:24 Asia/Tashkent
  • АҚШ Хитойни қўрқитиш мақсадида минтақада кўп миллатли мағшғулотлар ўтказди
    АҚШ Хитойни қўрқитиш мақсадида минтақада кўп миллатли мағшғулотлар ўтказди

АҚШ, Индонизия ва яна 3 мамлакатнинг денгиз ва ҳаво кучлари Хитойни қўрқитиш мақсадида минтақа сувларида катта машғулотлар ўтказдилар.

Эрон телерадиокомпаничсининг ўзбек тилидаги сайтининг, Миллитари таймс веб-сайтига таяниб хабар қилишича,  АҚШ, Индонезия ва яна 3 мамлакат ҳарбийлари ўтган пайшанба  Хитойни қўрқитиш мақсадида Ява оролида йиллик ҳарбий машғулотларни ўтказдилар.

"Military Times" веб-сайти шунингдек Бруней, Бразилия, Канада, Германия, Ҳиндистон, Малайзия, Нидерландия, Янги Зеландия, Папуа-Янги Гвинея, Филиппин, Жанубий Корея ва Шарқий Тимор ҳам икки ҳафталик машғулотларга  кузатувчиларини юборган.

Тинч океанидаги АҚШ ҳарбий қўмондони Чарлз Флинн ушбу машғулотларда қатнашган 19 давлат эркин ва очиқ  Ҳинд-Тинч океани минтақани ҳимоя қилиш учун кўп томонлама бирдаликнинг кучли намойишидир деб таъкидлади.

Индонезия ва Хитой ўртасида умуман ижобий муносабатлар мавжуд бироқ Жакарта ҳукумати Пекиннинг Жанубий Хитой денгизидаги эксклюзив иқтисодий зоннасига тажовуз қилишдан хавотир билдирди.

Хитой ҳукумати эса кенг кўламли бу ҳарбий машғулоларни таҳдид сифатида билади ва АҚШни минтақада ўсиб бораётган ҳарбий ва дипломатик таъсирини чеклаш учун НАТОга ўхшаш Ҳинд-Тинч океани иттифоқини яратишда айбламоқда.

Ёрлиқ