сентябр 14, 2023 14:23 Asia/Tashkent
  • Халқаро валюта жамғармаси: глобал қарз миқдори дунё ялпи маҳсулотининг қарийб 240 фоизига етди
    Халқаро валюта жамғармаси: глобал қарз миқдори дунё ялпи маҳсулотининг қарийб 240 фоизига етди

Халқаро валюта жамғармаси ўзининг янги ҳисоботида глобал қарзни жаҳон ялпи маҳсулотининг тахминан 240 фоизига тенг деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Халқаро валюта жамғармаси ўтган чоршанба куни ҳисобот эълон қилди ва маълум қилди:2022 йилда глобал қарз 2021 йилга нисбатан 10 фоизга камайган бўлса-да, бироқ худди шу миқдор жаҳон ялпи маҳсулотининг 238 фоизига тенг.

Шу билан бирга, бугунги кунда дунё тўпланган қарзлар билан боғлиқ бўлиб, келажакдаги одамлар унинг катта қисмини тўлаши керак. Турли сабабларга кўра ҳукуматлар ўз даромадларидан кўпроқ маблағ сарфлайди, бу эса уларни қарздор қилади, қолган қарзлар эса келажак авлодларга мерос бўлиб қолади. Америка ҳозирда ўзининг ЯИМсидан кўпроқ қарзга эга.

Американинг қарз аҳволи оғир ва 2001 йилдан бери у доимий равишда даромадидан кўпроқ маблағ сарфламоқда, яъни қарз тўпланиб бормоқда. Ҳозирда АҚШ ҳукуматининг қарзлари 33 триллион долларни ташкил этади.

Ёрлиқ