Эрон дунёдаги 14 чи энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатга айланди
-
Эрон дунёдаги 14 чи энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатга айланди
Халқаро валюта жамғармаси тарқатган ҳисоботида, Эроннинг 1,7 триллион долларлик иқтисодиётини дунёдаги 14-йирик иқтисодиёти деб маълум қилди.
Эрон теерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Халқаро валюта жамғармаси Эрон ялпи ички маҳсулоти 1,7 миллион доллар бўлганини ва кўплаб давлатлар жумладан Мексика, Туркия, Испания, Швейция ва Саудия Арабистонидан юқори эканлигини эълон қилди.
ХВЖ ҳисоботига биноан, ялпи ички масулоти, 25,3 триллион доллар бўлган АҚШ жаҳон иқтисодиётининг деярли чорак қисмини ташкил этади, Хитой эса 19,9 триллион доллар билан икикнчи ўринни эгаллаган.
Бу жамғарма ўз ҳисоботида 2022 йил охирида жаҳон иқтисодиёти 104 триллион долларга етишини башорат қилган. Иқтисодий ўсиш ортиб бораётган бўлса-да, коронавирус пандемиясидан кейин иқтисодий тикланиш заиф кўринади, чунки сўнгги можаролар таъминот занжири муаммолари ва кейин юқори инфляция туфайли глобал иқтисодий ўсиш бўйича прогнозлар ҳам камайди.
Йиллик жаҳон ялпи ички маҳсулоти 2022-йилда дастлаб 4,4 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган бўлса, кейинроқ 3,6 фоизгача деб ислоҳ қилинди.
Халқаро валюта жамғармаси жорий йилнинг баҳорида эълон қилинган жаҳон иқтисодий истиқболига оид сўнгги ҳисоботида Эроннинг ўтган йилги иқтисодий ўсиш 4 фоизни ташкил этишини эълон қилиб жорий йилда бу кўрстакич 3 фоизга етади деб изоҳлади.