сентябр 24, 2023 10:29 Asia/Tashkent
  • Лавров Ғарб ва НАТОни Россияга қарши провокацион машғулотларда айблади
    Лавров Ғарб ва НАТОни Россияга қарши провокацион машғулотларда айблади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Ғарб ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотини (НАТО) Россияга қарши провокацион машқларда айблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сергей Лавров шанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида таькидлади:Қўшма Штатлар ва унинг Европадаги иттифоқчиларининг НАТОдаги машқлари, жумладан, Россия ҳудудида ядро қуролидан фойдаланиш Совуқ уруш давридан бери мисли кўрилмаган.

Лавров ўз нутқида Ғарбни сохта империя деб атади ва шундай деди:Асосан, Америка ва Европа давлатлари ўз мажбуриятларини бажармасликка ўрганиб қолган.

У қўшимча қилди:Умуман олганда, Америка ва НАТО машғулотлари Россияга босим ўтказиш мақсадида ўтказилаётгани ва бу даражага етиб бориши Ғарб сиёсатчиларининг кўзини юмди, дейиш мумкин.

Россия ташқи ишлар вазири шундай деди:2021 йилда Россиянинг Украина мақомини ўзгартирмаган ҳолда Европада ўзаро хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифлари рад этилди, чунки улар Киев режимини қуроллантириш ва Россияга қарши прокси уруш бошлашни мақсад қилган эди.

У айтди:Ўтган йиллардан бери НАТО Россияга Шарқий Европа давлатларида ўз қўшинларини кенгайтирмасликка кафолат берган, бироқ бу ваъдаларнинг ҳеч бири бажарилмаган ва бунинг ўрнига Россия стратегик мағлубиятга учраши мақсад қилинган.

Ёрлиқ