Сергей Лавров: Фаластин давлатини шакллантириш масаласини жиддий кўриб чиқиш керак
(last modified Thu, 12 Oct 2023 12:43:28 GMT )
октябр 12, 2023 17:43 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Фаластин давлатини шакллантириш масаласини жиддий кўриб чиқиш керак
    Сергей Лавров: Фаластин давлатини шакллантириш масаласини жиддий кўриб чиқиш керак

Россия ТИВ раҳбари Фаластиндаги можароларни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, уруш тугаганидан кейин Фаластин давлатини ташкил этиш масаласини жиддий кўриб чиқишга чақирди.

Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилишда Фаластиндаги можароларга ишора қилиб, бу уруш тугаганидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластин давлатини барпо этиш билан боғлиқ қарорлари ва тасдиқларини жиддий қабул қилинишга умид билдирди.

Лавров ҳар икки томонни зўравонликдан тийилишига чақириб МДҲ ТИВ раҳбарлари ҳарбий ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

Бундан олдинроқ, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин  мустақил Фаластин давлатини шакллантириши зарурлигига урғу бериб,  Ғарбий Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларидаги мусулмонлар фаластинликлар йиллар давомида азоб чекаётган нарсалани қўпол адолатсиздик сифатида биладилар деб айтганди.

АҚШнинг Фаластин можароларидаги ролига тўхталиб ўтган Путин  Исроил режимининг турар жой  сиёсати Ғарбий соҳилдаги ерларнинг фаластинликлрадан тортиб олиниши ва сионист кўчманчиларга берилишига сабаб бўлди деб аниқлик киритди.