октябр 17, 2023 12:07 Asia/Tashkent
  • Белгиядаги теракт оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва яраланди
    Белгиядаги теракт оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва яраланди

Брюссел полицияси ўқотар қуроллар билан содир этилган терактда икки Швеция фуқароси ҳалок бўлганини ва яна бир киши яраланганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, душанба куни кечқурун Бельгия пойтахтида бир киши ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда одамларга қарата ўқ узган.

Брюссел полициясининг маълум қилишича, ушбу ҳужумда 2 Швеция фуқароси ҳалок бўлган ва яна бир киши яраланган, отишма уюштирган шахс эса қочиб кетган.

Бельгия оммавий ахборот воситалари ҳужумчи Абдулсалом Л. исмли 45 ёшли Тунислик эканлиги ва ижтимоий тармоқларда ИШИД террорчилик гуруҳига содиқлигини эълон қилганини маълум қилган.

Бельгия ҳукумати фавқулодда хавфсизлик йиғилиши ўтказиб, террор таҳдиди огоҳлантириш даражасини энг юқори даражага кўтарди.

Бельгия мусулмонлари кенгаши ва Бельгия мусулмонлар ассамблеяси душанба куни кечқурун Брюсселда содир этилган қонли ҳужумни қоралаб, экстремизмга қарши курашишга ваъда берди.

Бельгия мусулмонлари кенгаши сешанба куни эрталаб баёнот бериб, ушбу терактни қоралади:"Биз бу ҳалокатли мафкура ва унинг бузғунчи таъсирига қарши курашиш учун саъй-ҳаракатларимизни икки баравар оширмоқдамиз".

Бельгия мусулмонлар ассамблеяси таъкидлади:Душанба оқшомидаги ҳужумни содир этган шахс ҳеч қандай тарзда мусулмонлар вакили эмас ва Ислом томонидан илгари сурилган тинчлик, бирга яшаш ва инсонлар биродарлиги қадриятларига мутлақо зиддир.

Бу отишма ХАМАС ва сионистик режим ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар билан боғлиқ тартибсизликлар кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда, бу эса Европанинг бир қанча давлатларида кескинликни оширди.

Ёрлиқ