Ислом ва араб давлатлари раҳбарларининг Ғазо бўйича учрашуви бошланди
ноябр 11, 2023 17:29 Asia/Tashkent
Бугун (шанба) Ар-Риёдда Ислом ва араб давлатлари раҳбарларининг Ғазо бўйича учрашуви бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий мазкур учрашувда иштирок этиш учун Ар-Риёдга жўнаб кетган.
Бу йиғилиш бошида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Фаластин халқига қарши урушнинг давом этишини қоралаб, исломий ва араб давлатлари Ғазодаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва урушни тўхтатиш учун саъй-ҳаракатлар қилганини айтди.
Ёрлиқ