БМТ: Афғонистонда мисли кўрилмаган даража ноҳарбийларнинг талафотлари ортиб бормоқда
(last modified Mon, 25 Jul 2016 13:16:45 GMT )
июл 25, 2016 18:16 Asia/Tashkent
  • БМТ: Афғонистонда мисли кўрилмаган даража ноҳарбийларнинг талафотлари ортиб бормоқда

БМТ: Афғонистонда мисли кўрилмаган даража ноҳарбийларнинг талафотлари ортиб бормоқда

Бирлашган миллатлар ташкилоти Афғонистонда мисли кўрилмаган даража ноҳарбийларнинг талафотлари ортиб бораётгани ҳақида хабар қилди. Мухбирлар клуби ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти душанба кунги баёнотида шундай маълум қилдики, Афғонистонда ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларининг 2016 йилнинг биринчи олти ойлигида жароҳат олишлари ва ҳалок бўлишлари миқдори 2009 йилдан кейинги йилларга таққослаганда энг юқори босқичга чиққанлигини кўрсатмоқда. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам кўрсатиш ҳайъатининг идораси ўз ҳисоботида шундай ёздики, ушбу статистика маълумотларининг умумий йиғиндиси ўтган олти ойда 5 минг 166 нафарга етди. Буларнинг ичида 1 601 нафари ўлган қолганлари эса ярадор бўлган. 2009 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса ҳалок бўлганлар сони 1052 нафар бўлса тан жароҳати олганлар эса 1440 нафарга етган эди. Ушбу рақамни жорий йилнинг биринчи олти ойига солиштирилса 2009 йилдаги зўравонликлар кўлами жорий йилга нисбатан анча камайганлигидан далолат беради.