декабр 12, 2023 16:09 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин ҳузурида Россиянинг янги атом сув ости кемалари тақдимоти бўлиб ўтди
    Владимир Путин ҳузурида Россиянинг янги атом сув ости кемалари тақдимоти бўлиб ўтди

Россия президенти Владимир Путин иштирокида бўлиб ўтган, тантанали маросимда Россиянинг Тинч океанида қўлланиши керак бўлган ядро ёқилғиси билан жиҳозланган яни сув ости кемаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининнг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россиянинг икки ядровий сув кемасини ишга тушириш маросимида, Владимир Путин сўзлаган нутқида ушбу атом сув ости кемалари  Россия Федерациясининг Тинч океанидаги мавжудлиги ва иштирокини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича стратегик  ҳаракатларининнг бир қисмидир ва улар яқин орада ушу океанда ўз миссиясини бошлайдилар.

Россия президенти " ушбу маросимда Россия ўз денгиз флотини кучайтиришда давом этишини маълум қилиб, Москва ҳукумати дунёнинг энг муҳим стратегик ҳудудлари сифатида Арктика, Узоқ Шарқ, Қора денгиз, Болтиқ денгизи ва Каспий денгизи сувларида ҳарбий денгиз кучларининг жанговар тайёрлигини кучайтаради деб изоҳлади.

Россиянинг " Александр III" янги   “Борей” (Арктика шамоли/ синфидаги ядровий сув ости кемаларининг бир қисми бўлиб совуқ урушдан бери ишлатмайди. Ўтган ой Россия Мудофаа вазирлиги ҳам сув ости кемаси ядровий каллакни ташишга қодир " Булава"  қитъалараро баллистик ракетасини мувафаққиятли  синовдан ўтказганини эълон қилган эди.

Ёрлиқ