КХШТ парламент йиғилишида АҚШ биологик таҳдилига қарши кураш бўйича ҳужжат маъқуланди
(last modified Wed, 20 Dec 2023 09:15:31 GMT )
декабр 20, 2023 14:15 Asia/Tashkent
  • КХШТ парламент йиғилишида АҚШ биологик таҳдидига қарши кураш бўйича ҳужжат маъқулланди
    КХШТ парламент йиғилишида АҚШ биологик таҳдидига қарши кураш бўйича ҳужжат маъқулланди

Россия Давлат Думаси етакчиси КХШТ ташкилотига аъзо мамлакатлар парламенти Ассамблеяси йиғилишида мазкур парламент ассамблеяда бу ташкилотга аъзо давлатларнинг АҚШ биологик таҳдидлариг қарши курашиш бўйича ҳамкорлик ҳужжати маъқулланганини хабар қилди.

Эрон телерадоикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча КХШТ /Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти/  аъзо мамлакатлар парламенти ассаблеясининг 16-йиғилиши якунида Россия Давлат Думаси етакчиси Вячеслав Володин  сўзлаган нутқида  йиғиишда АҚШ биологик таҳдидларига қарши курашиш,  ОАВ хавфсизлигини мустаҳкамлаш, наркотикк моддалар, терроризм , экстремизм каби бошқа умумий таҳдидларга қарши кураш, дунёда нацизмнинг ривожланишига қарши кураш ҳамда тарихий обидаларни ҳимоя қилишда қўшма ҳуқуқий ҳамкорлик сингари турли соҳалардаги алоқалар  бўйича еттита ҳужжат тасдиқланди  деб маълум қилди.

Москва шаҳрида КХШТ га аъзо мамлакатлар парламент ассамблеясининг 16-сессиясида раислик қилган Вячеслав Володин  келишилган ҳужжатлардан бири сифатида КХШТ га аъзо давлатлар учун  биологик хавфсизлик механизмини кучайтиришни қайд этди. У шунингдек  ушбу ҳужжат аъзо мамлакатлар фуқаролари саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тасдиқланганини истисно қилмади.

Эслатиб ўтамиз,  Москва шаҳрида  бўлиб ўтган КХШТга аъзо мамлакатлар парламент  ассаблеясиинг 16-йиғилишида қатнашган вакиллар Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаш, сиоинстик режимнинг Ғазодаги ҳужумларини тўхтатиш ҳамда бу бўлгада зудлик билан оташкесим ўрнатиш зарурлигини  таъкидладилар.