Январ 02, 2024 13:25 Asia/Tashkent
  • Россия президенти: Россия Украинадаги ҳарбий амалиётларини кучайтиради
    Россия президенти: Россия Украинадаги ҳарбий амалиётларини кучайтиради

Россия президенти Украина армиясининг яқинда бу мамлакатнинг Белгород шаҳрига уюштирган қонли ҳужуми ортидан Россия Украинага қарши амалиётларини янада кучайтиришини айтди.

Украина армияси ўтган шанба куни Россиянинг Белгород шаҳрига уюштирган ҳужумида 24 киши ҳалок бўлиб 108 нафар жароҳатланганди.

Кеча Россия президенти Украина амиясининг Россиянинг Белгород шаҳрига уюштирган қонли ҳужумини терорчилик сифатида баҳолаб Россия Украина ҳарбий нишонларига зарба беради ва бу ҳаракатини давом эттиради деб эълон қилди.

Путин Россия армиясининг тинч аҳоли манзилларига ҳужум қилмаслигига тўхталиб тинч аҳолига қарши жиноят жазосиз қолмаслигини ҳам таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Тергов қўмитаси ҳам Украина ушбу теракт учун 15 та MLRS ракеталардан фойдаланганини хабар қилди.

Белгородга ҳужум

 

Норвегия давлати ҳам 2024-йилнинг биринчи кунида ва ўзининг Украина урушидаги интервенсион ёндашувининг давоми сифатида  уруш баҳонасида Украинага тўғридан-тўғри қурол ва ҳарбий аслаҳалар сотилишини эълон қилди.

Шунингдек Украина президенти Володимир Зеленский ҳам 2024-йилнинг биринчи кунида Канада бош вазири Жастин Трюдо билан  телефон орқали суҳбатида,  Украинада уруш баҳонасида мамлакатини ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини кучайтириш масасаласи юзасидан фикр алмашди.

Зеленский телефон орқали суҳбатида, биз иккинчи навбатда хавфсизлик масалалаларни муҳокама қилдик деб таъкидлади.

Канада мамлакати ҳам яқинда уруш баҳонасида Украинадаги урушга интервенсион ёндашувини давом эттириб Украинага 847 милион доллардан ортиқ янги ҳарбий ёрдам юборишини маълум қилди.

дрон

 

Украина мудофаа вазири Рустам Умеров ҳам бу давлат  уршу баҳонасида 2024 йилда камида бир миллион дрон сотиб олишни режалаштираётганини хабар қилди.

Ёрлиқ