Январ 18, 2024 17:12 Asia/Tashkent
  • Покистон президенти Теҳрон ва Исломобод ўртасида дипломатия ва ўзаро ҳамкорликка урғу берди
    Покистон президенти Теҳрон ва Исломобод ўртасида дипломатия ва ўзаро ҳамкорликка урғу берди

Покистон президенти ўз давлатини ва Эрон Ислом республикаси ўртасидаги қардошлик алоқаларининг муҳимлигига тўхталиб, умумий муаммоларни ҳал қилишда дипломатия ва музокаралардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Покистон республикаси президенти  Ориф Алавий ўз баёнотида, террорзим умумий бир муаммо эканлигини ва унга қарши курашиш минтақа ва дунёда жамоавий ҳамкорликни талаб қилишини маълум қилди.

Покистон президенти баёноти давомида,  Покистоннинг Эрон Ислом республикасиинг узоқ йиллик ва қардошлик алоқалари борлшигини ва  муаммоларни ҳал қилиш учун икки давлат дипломатия  ва музокаралар йўли билан кириши зарурлигини таъкидлаб, Покистон барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва бошқа давлатлар ҳам худди шундай тартиб ва тамойиллар асосида ҳаракат қилишини кутади деб  маълум қилди.

Шунингдек Покистон ТИВ матбуот котиби Мумтоз Заҳро ҳам бугун Исломобод шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида, Исломобод ҳукуматининг террорзизмга қарши курашда Эрон Ислом республикаси билан ҳамкорлик қилиш борасидаги саъй -ҳаракатларини маълум қилиб, Эрон мамлакати бизнинг биродар давлатимиздир ва Покистон ўз қўшнисининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади деб изоҳлади.

Покистоннинг Эроннинг чегарадаги қишлоқлардан бирини ракета билан нишонга олганида 9 анфар хорижий фувраоар ўлдирилди.

Покистоннинг Эроннинг чегарадаги қишлоқлардан бирини ракета билан нишонга олган.

Ёрлиқ