НАТО сўнгги 10 йилликлардаги энг катта машғулотларга тайёрламоқда
(last modified Sat, 20 Jan 2024 07:58:10 GMT )
Январ 20, 2024 12:58 Asia/Tashkent
  • НАТО сўнгги 10 йилликлардаги энг катта машғулотларга тайёрламоқда
    НАТО сўнгги 10 йилликлардаги энг катта машғулотларга тайёрламоқда

НАТО олий қўмондони яқин кунларда 90 мингга яқин ҳарибйлар иштирокида бу ташкилотнинг ўн йилликардаги энг йирик ҳарбий машқларни ўтказилиши ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерзга таяниб хабар қилишича, НАТО армияси қўмондони  Кристофер Кавалли  ўз сўзларида НАТОнинг сўнгги 10 йилликлардаги " Барқарор ҳимоячи -2024" номли энг йирик ҳарбий машғулотларида 90 мингга яқин аскарлари қатнашишига тўхталиб, бу машғулотлар кейинги ҳафтадан бошланади ва май ойигача 3 ойдан ортиқ давом этади.

АҚШлик бу генерал НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлариниг 2 кунлик йиғилишидан кейин НАТО ўз кучларини Шимолий Америкадан Атлантиканинг шарқий қирғоқларига кўчириш орқалии Евро-Атлантика ҳудудини мустаҳкамлаш қобилиятини намойиш этади деб маълум қилди.

"Barron's" номли веб-сайт ҳам Кавалининг сўзларидан иқтибос келтириб бу бир неча ойлик машғулотлар НАТОнинг Россия каби душманлар билан алоқа қилиш қобилиятини синаб кўриш учун муўлжалланган деб қўшимча қилди.

Машғулотларда 31 нафар НАТО аъзосининг ҳарбий бўлинмалари, ҳамда бу ташкилотга аъзо бўлмоқчи бўлган Швеция ҳарбий кучлари ҳам қатнашади.

НАТО блокининг " кейинги кунлар" машқлари 1988- йилда Совуқ уруш давридаги Reforger дан кейинги энг катта машғулотдир. Бу ҳарбий блок Россиянинг Украинага қарши уруши қаршисида мудофаа тизимини тиклашга уринаётган бир пайтда ўтказилмоқда.