Россия: Украина режими атайлаб асирлар самолётини нишонга олди
(last modified Thu, 25 Jan 2024 11:00:35 GMT )
Январ 25, 2024 16:00 Asia/Tashkent

Россия Мудофаа вазирлиги ўз банёнотида, Киев ҳукумати Москвани айбдор қилиш мақсадида украиналик асирларни олиб кетаётган Россия ҳарбий самолётини била туриб ва атайлаб нишонга олиб йўқ қилди деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек  Киев режими террорчилик ҳужумида Россия ҳукуматини айбдор қилиш учун била туриб ва атайлаб украиналик асирларни олиб кетаётан  самолётни уриб туширди деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз украиналик ҳарбий асирларни алмашиш учун олиб кетаётган Чкаловский-Белгород рейси Москва вақти билан соат 11: 15 дақиқа атрофида Киев армияси томонидан уриб туширилган. Бу ҳодисада 65 нафар украиналик ҳарбийлар, 6 нафар экипаж аъзоси ва 3 нафар рус ҳамроҳлари ҳалок бўлди.

Украина Бош штаби ҳам ўз баёнотида Россия Белгород томондан Харковга ҳужум қилишда фойдаланадиган ракеталарни қайта етказиб бериш учун транспорт самолётлардан фойдаланади,  шу боис бу самолётлар қонуний ҳарбий нишон ҳисобланади деб билдирди.

Украина президенти Володимир Зеленский ҳам Киев ҳукумати ушбу воқеани тергов қилмиоқда маҳбусларнинг  тақдирини белгилаб халақо терговни талаб қилади деб эълон қилди.

Бошқа томондан Россия ҳам  Украина президенти  Володимир Зеленский  халқаро тергов дегада Киев жиноятларини тергов қилишни назарда тутаётган бўлса  албатта бундай тергов зарур эканлигига ишора қилиб, ушбу ҳодисани текшириш учун Хавфсизлик кенгашини шошилинч йиғилиш ўтказишга чақирди.